Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

20:06 09 Май 2025 Жамият
195 0

Фото: Жиззах ИИБ

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқародан уни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбориши эвазига пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б. Зарбдор туманидан бўлган А.А.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдагани аниқланган.

У фуқародан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11,2 минг доллар ва 50 миллион сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?