Жиззах шаҳрида янги қўғирчоқ театри иш бошлади

16:53 06 Октябр 2020 Маданият
347 0

Жиззах шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси ёқасида жойлашган боғ ҳудудида атоқли Ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг ҳайкали реконструкция қилинди, атрофи ободонлаштирилди ва вилоят қўғирчоқ театрининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Театр ва янги боғ очилишида дастлаб сўзга чиққан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев йиғилганларни Ҳамид Олимжоннинг ижоди, унинг ўзбек халқига қолдирган адабий мероси ҳақида сўзлади, шунингдек янги қўғирчоқ театрининг вилоятдаги болажонларнинг келажакда ажойиб инсонлар бўлиб етишишида унинг роли катта бўлишини таъкидлади.

— Мен кейинги йилларда Жиззах вилоятида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, маданий ёдгорликларни сақлаш ва уларни таъмирлаш, янгиларини барпо этишда фаол иштирок учун ўз миннатдорчилигимни билдираман, — дейди тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков. — Шунинг учун янги бунёд этилган вилоят қўғирчоқ театри жамоасига янги “Damas” автомашинаси калитини топширмоқчиман.

Тадбир очилиш маросимидан сўнг янги театрнинг 230 кишилик томошалар залида болажонлар учун Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ижодкорлар томонидан саҳналаштирилган томошалар қўйилди.

Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?