Жарқўрғонда янги поликлиника ишга тушди

16:32 29 Август 2025 Жамият
108 0

Истиқлол байрами арафасида Жарқўрғон туманининг Алишер Навоий номидаги маҳалласида жойлашган 26-сонли оилавий поликлиниканинг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Янги иншоот тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган.

— Президентимизнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тиббиётдаги 90 кунлик ўзгаришлар” лойиҳаси доирасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, — дейди халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши депутати Зарифа Чориева. — Ушбу тадбирлар доирасида барпо этилган оилавий поликлиниканинг янги ва замонавий биноси аҳолига байрам туҳфаси бўлди. Бундан ташқари, маҳалла “Обод кўча — хавфсиз йўлак” тамойили асосида янада обод бўлмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?