Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними қамоққа олинди

15:58 13 Август 2025 Дунё
223 0

Фото: Reuters

Бир кун аввал Сеул марказий округ суди коррупцияда гумон қилиниб, Ким Гун Хини ҳибсга олишга қарор қилганди. Бу Жанубий Корея тарихида биринчи марта собиқ президентнинг рафиқасига нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилишидир. Ким Гун Хига қарши иш 16 та банддан иборат бўлиб, у «Deutsch Motors» автодилерининг қимматли қоғозлари билан фирибгарлик, коррупция ва депутатлар сайловига аралашишда айбланмоқда.

Коррупция иши бўйича судланган Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Гун Хи жазони бир кишилик камерада ўтайди. Бу ҳақда «Reuters» манбасига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, собиқ биринчи хонимнинг кундалик тартиби бошқа маҳбусларникидан бироз фарқ қилади.

«Оммавий ахборот воситалари билан гаплашишга рухсати йўқлиги сабабли аноним қолишни истаган манбанинг сўзларига кўра, унинг бир кишилик камерасида овқатланиш учун ишлатилиши мумкин бўлган кичик стол, шунингдек, у ухлаши мумкин бўлган полда матрас бўлади», — дейилади мақолада.

Ким Гун Хи ҳам душга алоҳида кириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, биринчи хонимга ҳафтада олти кун бир соат очиқ ҳавода сайр қилишига рухсат берилади. Журналистларнинг маълум қилишича, саёҳат вақти бошқа маҳбуслар билан юзма-юз келмаслиги учун ўзгартирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?