Жанубий Кореяда юртдошларимиз автомобиль соҳасида ишлашлари мумкин

16:20 06 Май 2024 Иқтисодиёт
499 0

Фото: mehnatvazirligi

Жанубий Кореядаги юртдошларимиз автомобиль соҳасида ишлашлари мумкин. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Корея Республикасининг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Квак Ёнг Чол ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6 800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 минг нафар ходим фаолият олиб боради. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3 мингта ишчига талаб борлигини билдирди. Мулоқотда айнан ушбу масала бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш режалари маълум қилиниб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишига қизиқувчи юртдошларимизни қамраб олишга келишиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?