Жанубий Корея президенти озодликка чиқарилди
Архив фото
Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини бекор қилди ва уни қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Чосун» газетаси хабар берди.
Қарор сиёсатчи январь ойи ўрталарида ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги буйруғи билан исён кўтарганликда айбланиб ҳибсга олинганидан 40 кун ўтиб қабул қилинди. Корея қонунчилигига кўра, агар ҳибсга олишнинг қонуний асослари ўз кучини йўқотса, қамоққа олиш бекор қилиниши мумкин.
Сеул марказий округ суди прокурорлар Ёлни ўтган ой айблов эълон қилишдан олдин уни қонунда рухсат этилганидан кўпроқ ҳибсда ушлаб туриш орқали тегишли тартибни бузган, деб қарор қилди.
Жанубий Корея прокуратураси 26 январь куни ҳокимиятдан ағдарилган президент Юн Сок Ёлга қарши исёнда айблов қўйди. Сиёсатчи мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани сабабли давлат тузумига қарши исёнда айбланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг