Жанубий Корея президенти истеъфога чиқиши кутилмоқда
Архив фото
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су июнь ойида бўлиб ўтадиган президентликка номзодини қўйишдан олдин пайшанба куни истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Хан бугун истеъфога чиқишини эълон қилади. Жума куни эса июнь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда. Қайд этилишича, Хон «сиёсий қутбланиш» шароитида миллий бирликка эришиш бўйича ўз қарашларини баён қилади.
«Президент вазифасини бажарувчи Хан Док Су 2 май куни 3 июнь куни президентликка даъвогарлигини эълон қилишдан олдин пайшанба куни истеъфога чиқиши мумкин», — дея маълум қилган агентликка сиёсий манбалар.
Агентликнинг таъкидлашича, партиявий бўлмаган Хан мамлакат парламентида кўпчиликни ташкил этган ва Ли Чже Мённи президентликка номзод сифатида кўрсатган Жанубий Корея Демократик партиясининг потенциал рақиблари орасида фаворит сифатида тан олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг