Жанубий Каролина штатида 15 йилдан сўнг илк бор жиноятчи қатл қилинади
Америка Қўшма Штатларининг Жанубий Каролина штатида ўлим жазосига ҳукм қилинган Брад Сигмон 15 йилдан кейин илк марта отиш жазо усули билан қатл этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 67 ёшли Сигмон отиш жазо усулини танлади. Ушбу маросим 2025 йил 7 март куни амалга оширилиши кутилмоқда. Агар қатл амалга оширилса, бу АҚШда 2010 йилдан бери илк марта бундай усулда ўлим жазосини қўллаш бўлади.
АҚШда ўлим жазоси мавжуд бўлиб, ҳозирда 27 та штатда қонуний ҳисобланади. Энг кўп ўлим жазоси қўлланиладиган штатлар Техас, Флорида ва Оклаҳомадир. Қатл жараёнлари асосан танага заҳар юбориш орқали амалга оширилади, бироқ баъзи штатларда электр стули, газ камераси, отиш жазо усули ва ҳатто бўғиб ўлдириш ҳам рухсат этилган. Ҳар бир штатда қатл усули ва жараёнлари махсус қонунлар билан тартибга солинади ва маҳкумларга баъзан танлаш ҳуқуқи ҳам берилади.
Сигмон отиш жазосини танлашига сабаб сифатида штатдаги заҳар билан қатл этиш жараёнида маҳкумлар узоқ вақтда азоб чекаётганини кўрсатди. Отиш жазо усулига кўра, маҳкум стулга қаттиқ боғланади, юрагига нишон қўйилади ва бошига қалпоқ кийдирилади. 4,5-5 метр масофадан уч нафар қуролли аскар юракка ўқ узади. Агар биринчи ўқдан кейин маҳкум тирик қолса, яна ўқ узилади.
Сигмон 2001 йилда собиқ қиз дўстининг ота-онасини ўлдирганликда айбдор деб топилган. У жиноятини тан олган бўлсада, адвокатлари унинг болаликдаги травмалари ва руҳий касалликлари аниқланмаганини таъкидлаб келмоқда.
Жанубий Каролинада 2011 йилдан бери ўлим жазоси амалга оширилмаган эди. Эндиликда штат ўлим жазосини қайта тиклаб, отиш жазо усулини ҳам қонуний деб топди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг