Жанубий Африка Республикаси президенти Исроилни геноцидда айблади

Фото: Reuters
Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Исроилни геноцидда айблади.
Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар юкларни олиб киришга рухсат бермаслиги геноцид билан баробар. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса анклавдаги вазиятга бағишланган БРИКС фавқулодда видеоконференциясида айтиб ўтди.
“Ғазо аҳолисига дори-дармон, ёқилғи, озиқ-овқат ва сувни қасддан рад этиш геноцид билан тенгдир”, деб таъкидлади сиёсатчи.
Рамафоса, Исроилнинг ҳарбий куч ишлатиши билан Ғазода тинч аҳолини жамоавий жазолашнинг уруш жинояти эканлигини таъкидлаб, гуманитар йўлакларни очишга чақирди.
“Биз халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторидаги азоб-уқубатларга барҳам бериш ва бу можарони адолатли ва тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини очиш учун зудлик билан ва аниқ чора кўришга келишиб олишга чақирамиз”, деди президент.
Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Чафий Эрон Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи эканлигини маълум қилганди.
“Эрон Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити резолюциясига мувофиқ Халқаро жиноий судга топшириладиган даъвони тайёрлаш учун махсус комиссия тузди”, деди дипломат.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олди.
Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсади ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг