Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси фаолиятини якунлади

17:31 24 Март 2022 Спорт
1122 0

Фото: Sports.ru

Айни пайт WТА тасниф жадвалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турган австралиялик 25 ёшли Эшли Барти фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

«Мен биринчи бор бу мавзуда очиқ гапияпман. Бу жуда қийин. Менда энди энг юқори даражадаги ҳаракат учун эмоционал истак йўқ. Мен жуда чарчадим», – дея изоҳ берди спортчи.

Эшли Барти шу пайтгача «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларда 3 бор муваффақият қозонган: Франция очиқ чемпионати (2019), Уимблдон (2021) ва Австралия очиқ чемпионати (2022). Шунингдек, унинг ҳисобида WТА таснифидаги мусобақаларнинг 15 та титули, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг микст дастуридаги бронза медали ҳам бор.

Маълумот учун, Барти 2019 йилдан бери жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шу тариқа у Жюстин Энендан сўнг (2008 йил) рейтинг пешқадамлигида фаолиятини якунлаган иккинчи теннисчи бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер