Зеленскийнинг «дарди», «Осиё НАТОси» ва Туркияда намойиш (+видео)

19:03 02 Июль 2024 Дунё
249 0

Ассалому алайкум, халқаро майдонда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг қисқача шарҳи «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг таҳлилий-информацион дастурида

Россия Ҳусийларни қуроллантириши мумкин

Россия Ямандаги Ҳусийлар ҳаракатига кемаларга қарши баллистик қанотли ракеталар етказиб беришни кўриб чиқмоқда.

Ҳусийлар Қизил денгиз минтақасида савдо ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиши билан танилган. Бундай қуролларга эга бўлиш минтақада янада кескинликни ошириши мумкин.

Эрон билан яхши муносабатда бўлган Ҳусийлар Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига жавобан унинг кемаларини нишонга олиб келади. Бундай ҳаракатлар ушбу йўналишда денгиз қатновига таъсир қилиш билан бир қаторда юк ташиш йўлларини ҳимоя қилишга ҳам тўсқинлик қилади.

Москванинг потенциал аралашуви Ҳусийларни Эрон ва бошқа кучларга қарши қўйиш учун ишлатилиши мумкин. Гуруҳ аллақачон Сурия ва «Ҳизбуллоҳ» орқали сотиб олинган Россияда ишлаб чиқарилган ракеталарга эга эканлигига ишонилади.

Хабар қилинишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳусийларга янги ракеталар юбориш ғоясидан воз кечиш учун Путин билан гаплашган.

Украинадаги вазият

АҚШнинг урушни ўрганиш институти таҳлилчиларига кўра, Россия кенг кўламли ҳужумлардан кўра, узоқ муддатли тактик операцияларни маъқул кўрмоқда. Путин учун уруш қанча узоқ давом этса, унинг Украина ҳудудларини босиб олиш имкониятлари шунча ошаверади.

Таҳлилчилар Ғарб Киевни тезроқ қуроллантириш кераклигини айтишмоқда. Зеленский ҳам Оқ уйни танқид қилиб, АҚШ қуролларидан Россиянинг айрим ҳудудларини нишонга олиш ҳақидаги чекловлари Украинанинг муваффақиятсизлигига сабаб бўлиши мумкин.

Қўшма Штатлар раҳбари эса сайловолди тарғиботлари ва биринчи дебатдан кейинги тушкунликлар билан курашмоқда. Унинг оиласи президентлик пойгасини давом эттиришга ишонч билдирган бўлса, Демократик партия эса бошқа номзод топишни ўйламоқда.

Шарқнинг «Осиё НАТОси»

Корея Халқ Демократик Республикаси узоқ масофали иккита ракета синовини ўтказди. Маълумотларга кўра, Пхенян иккита баллистик ракета учирди: улардан бири тахминан 600 километр масофани босиб ўтган, иккинчиси эса тахминан 120 километр узоқликка бориб тушган. Ким Чен Ин ушбу ҳаракатни АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг «Осиё НАТОси»ни тузишда айблаганидан кўп ўтмай содир бўлди.

Жанубий Кореянинг «Yonhap» ахборот агентлиги хабарига кўра, ракеталар Жанубий Хванхе провинциясидан учирилган. Сеул ҳарбий маъмури Шимолий Кореянинг ушбу ҳаракатлари минтақадаги тинчликка таҳдид солишини билдириб, АҚШ билан кучли мудофаа позициясини сақлаб қолишни маълум қилган.

Ракета учирилиши Шимолий Кореянинг Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ўтказаётган қўшма ҳарбий машғулотларидан норозилик белгиси бўлиши мумкин.

«Ким Чен Ин бошчилигидаги КХДР халқаро санкцияларга қарамай, ядровий қувватга эга ракеталарни ишлаб чиқмоқда», дейилади хабарда.

Маълумот учун айтиш учун мумкинки, «НАТОнинг Осиё версияси» расман мавжуд эмас, аммо у ҳақидаги «миш-миш»лар урчиган. Бу эҳтимолий иттифоққа АҚШ билан яхши алоқаларга эга Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон каби мамлакатлар кириши мумкин.

Австралия бош вазири Энтони Албаниз НАТО саммитида иштирок этиш учун Вашингтонга бормасликка қарор қилди.

Албаниз 9 июль куни бошланадиган НАТОнинг 75 йиллик юбилей саммитида «Ҳинд-Тинч океани тўртлиги» аъзолари сифатида Япония, Жанубий Корея ва Янги Зеландиядаги ҳамкасблари билан учрашиши кутилган эди. Бироқ тадбирдан бир ҳафта олдин унинг ўрнига мудофаа вазири Ричард Марлес тадбирда қатнашиши маълум қилинди.

Австралия ҳукуматининг манбалари айтишича, Энтони Албаниз саммит олдидан АҚШ президенти Жо Байден билан икки томонлама учрашувни тасдиқлай олмаганидан кейин шундай қарор қабул қилинган. Айни шу сабаб Албаниз идораси бош вазирга саммитда қатнашмасликни маслаҳат берган.

Туркияда мигрантларга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Намойишларга суриялик эркак 5 ёшли болага нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этгани сабаб бўлган. Ҳодиса туфайли маҳаллий аҳоли суриялик қочқинларга тегишли дўкон, уй ва машиналарни ёқиб юбормоқда. Тартибсизликлар 30 июнь куни тунда бошланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер