Зеленский Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрлигини билдирди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин билан шахсан учрашишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.
«Энг аввало, бизга оловни тўхтатишга олиб келадиган учрашув керак. Юзма-юз. Баъзан бу зарур бўлади, ҳатто агар бизга ўша юзлар ёқмаса ҳам», — деди Зеленский.
Украина раҳбари Путин билан ҳудудлар ва бошқа масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини, буни «америкаликлар орқали ҳам, европаликлар орқали ҳам эмас, уларнинг қўллаб-қувватлаши билан» амалга оширишини таъкидлади.
Аввалроқ Владимир Путин Зеленский билан Москвада учрашишга тайёрлигини билдирган эди. Украина президенти эса бунга жавобан Россия раҳбарини Киевга таклиф қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг