Зеленский Оқ уйдаги тортишув учун Трампдан кечирим сўради
28 февраль куни Оқ уйда ўтказилган Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар якуни можаро билан тугаган эди. АҚШ раҳбари Зеленскийни Россия билан урушни тугатишни истамасликда айблаган бўлса, вице-президент Жей Ди Венс Украина етакчисини Американи ҳурмат қилмасликда айблади.
Мазкур ҳолат туфайли икки мамлакат ўртасида тузилиши керак бўлган Украина ҳудудидаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича келишув имзоланмаган. Зеленский эса муддатидан олдин музокарани якунлаб, Оқ уйни тарк этганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Украина етакчиси Владимир Зеленский Қўшма штатлар раҳбарига кечирим мактуби йўллади, деб хабар бермоқда «DW» нашри.
Унда айтилишича, Зеленскийнинг Трампга юборган кечирим мактуби ҳақидаги маълумотларни Қўшма Штатлар етакчисининг махсус вакили Стив Уиткофф «Fox News» телеканалидаги жонли эфири вақтида гапириб берган.
«Украина раҳбари Зеленский АҚШ раҳбарига мактуб йўллади. У Овал кабинетда юз берган можародан афсусда эканини билдириб, кечирим сўради. Бу муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳолат бизнинг жамоаларимиз, воқеага алоқадор украиналиклар ва европаликлар ўртасида кўплаб мунозараларга сабаб бўлганди», — дейди Стив Уиткофф.
АҚШ президентининг махсус вакили Украина етакчиси Владимир Зеленский йўллаган ушбу мактубда айнан нималар дейилгани ҳақида батафсил тўхталмаган.
Маълумот учун, Владимир Зеленский 4 март куни ўзининг «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан кўнгли тўлмаганини ва бундан афсусда эканлиги ҳақида ёзган эди.
«Бундай бўлганидан афсусдаман. Барчасини тўғрилаш вақти келди. Келгуси ҳамкорлик ва мулоқот конструктив бўлишини истаймиз», — деганди Зеленский.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг