Зеленский Михаил Федоровни Украина мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Федоровни мамлакатнинг янги мудофаа вазири лавозимига тайинлаш таклифи билан чиқди. Агар Олий Рада ушбу номзодни маъқулласа, Федоров Зеленский президентлиги давомида тайинланган еттинчи мудофаа вазирига айланади.
34 ёшли Михаил Федоров айни пайтда Украина Бош вазирининг ўринбосари ҳамда рақамли трансформация вазири лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. У 2019 йилдан буён Зеленский жамоасида ишлаб, ҳукуматдаги барча кадрлар алмашинувларидан кейин ҳам ўз лавозимини сақлаб қолган ягона вазир ҳисобланади. Федоров президентнинг энг яқин ва ишончли иттифоқчиларидан бири сифатида танилган.
Унинг мудофаа вазири лавозимига таклиф этилиши 2 январь куни мамлакат раҳбариятида амалга оширилган кенг кўламли кадрлар ўзгаришлари, жумладан, разведка идораларидаги алмашинувлар фонида маълум қилинди.
Зеленский ўз танловини изоҳлар экан, Федоровнинг Украинанинг «дронлар флоти»ни шакллантириш ва рақамли ҳарбий ечимларни ривожлантиришдаги фаол иштирокига алоҳида эътибор қаратди.
«Ҳарбийлар, армия қўмондонлиги, қурол ишлаб чиқарувчилар ҳамда Украина шериклари билан биргаликда мудофаа соҳасида аниқ натижалар берувчи ўзгаришларни амалга оширишимиз керак», — дейди Зеленский.
Маълумотларга кўра, Михаил Федоров ушбу лавозимда олти ойга яқин фаолият юритган Денис Шмигал ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Зеленскийнинг таъкидлашича, Шмигал ҳукуматда бошқа лавозимга тайинланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг