Зеленский Курскка юришдан мақсадини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ҳарбийларнинг 6 август куни Россиянинг Курск вилоятига бостириб киришидан мақсадни айтиб, буфер зона яратиш учун операция зарурлигини таъкидлади.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукнинг маълум қилишича, ҳарбий-ҳаво кучлари Курск вилоятидаги Сейм дарёси устидаги иккинчи стратегик муҳим кўприкни вайрон қилган.
Россиянинг жанубий Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг айтишича, Украинанинг учувчисиз самолёти ҳужуми натижасида қулаган қолдиқлар Пролетарск шаҳридаги нефть омборида катта ёнғин келтириб чиқарган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, Украина ҳужумни тан олган.
Россия Мудофаа вазирлиги кучлари эса Украина шарқи ҳисобланган Донецк вилоятидаги Покровск шаҳридан 15 км узоқликда жойлашган Свиридонивка қишлоғини назоратга олганини маълум қилди.
Киевдаги ҳарбий маъмурият Россия жорий ойда Украина пойтахтига учинчи марта баллистик ракета ҳужумини амалга оширганини айтди, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, қуроллар яқинлашаётганда уриб туширилган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ўтган ҳафтада Украина қишлоқлари ва шаҳарларига қарши 40 дан ортиқ ракеталар, 750 та бошқариладиган ҳаво бомбалари ва 200 та учувчисиз учоқларни учирган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Киев Беларусь билан чегарасида 120 мингдан ортиқ аскарни жойлаштирганини, Беларусь ҳарбийларининг учдан бир қисмини чегарага олиб келганини маълум қилди.
Шимолий Корея Украинанинг 6 август куни Россиянинг Курск вилоятига бостириб киришини «террор акти» сифатида қоралади ва ҳар доим Россия билан бирга бўлишини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг