Зеленский АҚШда. У нима мақсадда борди?

Россиянинг Украинадаги иккинчи йирик шаҳри Харковга ҳужуми оқибатида 21 киши яраланди, уларнинг орасида 8 ёшли бола ҳам борлиги айтилмоқда. Ярадорлардан икки нафарининг аҳволи оғир. Украина президенти Владимир Зеленский Россия оддий тураржой биносини нишонга олиш учун “Glide” бомбалардан фойдаланганини таъкидлади. Вилоят губернатори айтишича, ҳужум содир бўлган пайтда одамлар уйқуда бўлган. Харков шаҳар кенгашининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 18 та бино зарар кўрган.
Россия ҳаво ҳужуми Украина шарқидаги Донецк вилоятидаги уйларга зарба берган. Бир нафар фуқаро вайроналар остида қолиб кетган, унинг икки қўшниси яраланди.
Маҳаллий губернатор Вадим Филашкин ва Украина Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Донецкда Россия қўшинлари Покровск шаҳри ғарбидаги минани ўққа тутиши оқибатида икки кончи ҳам ҳалок бўлган ва яна бир киши яраланган.
Россиянинг жанубий Херсон вилоятига уюштирган ҳужумларида камида олти киши жароҳатланган бўлиши мумкин. Улардан икки нафари Россия учувчисиз учоқлари томонидан уюштирилган ҳужумда жабрланган, дея хабар беради вилоят ҳокимияти.
Украина Ҳарбий ҳаво кучларининг маълум қилишича, Россия якшанбага ўтар кечаси Украинага 80 та “Шаҳед” дрони ва иккита ракета учирган. Баёнотда айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 71 та дронни уриб туширган, яна олтитаси эса электрон урушга қарши чоралар туфайли зарарсизлантирилган.
Москва Украина шарқидаги Россия томонидан босиб олинган Луганскда Украина дрон ҳужуми оқибатида бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлганини ва унинг икки ҳамкасби яраланганини билдирди.
Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилояти ҳокими Вячеслав Гладковнинг айтишича, 12 киши, жумладан, қишлоқ амалдори ва мудофаа кучлари Украина томонидан ўққа тутилган.
Сиёсат ва дипломатия
Зеленский Қўшма Штатларда “ғалаба режаси” деб атаган тинчлик бўйича таклифларини президент Жо Байденга, шунингдек, сайловга номзодлар Камала Харрис ва Дональд Трампга тақдим этади.
Зеленский АҚШга ташрифининг биринчи кунида Пенсилвания штатидаги Украина учун 155 миллиметрли артиллерия снарядларини ишлаб чиқарадиган ўқ-дори заводига ташриф буюрди. Президент қўшимча снарядлар сўрагани айтилмоқда.
Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг маълум қилишича, Киев Швецияда ишлаб чиқарилган самолётларини сақлаш бўйича Европадаги ҳамкорлари билан музокаралар олиб бормоқда. Умеровнинг айтишича, АҚШда ишлаб чиқарилган Ф16 ва Франциянинг “Mirage” самолётларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар аллақачон мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг