Зарафшонда “Саноатчилар шаҳарчаси” қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев навоийлик сайловчилар билан учрашувда вилоят аҳолисига муносиб яшаш шароити яратиш, инфратузилма билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Ҳозирги кунда вилоятда уй-жойга бўлган талаб юқори эканлиги, айниқса, ушбу масала Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ўта долзарблиги қайд этилди.
Шундан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги режалар маълум қилинди. Таъкидланганидек, Навоий шаҳрида янги массив ташкил этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади.
Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун замонавий инфратузилмага эга “Саноатчилар шаҳарчаси” қурилади.
Шунингдек, бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жой қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг