Зарафшон дарёсида ноқонуний қазиш ишларини олиб борган шахс жавобгарликка тортилди

Зарафшон дарёсининг «Урганжи» маҳалласидан оқиб ўтувчи ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, текширув давомида Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро И.И. ўзига тегишли техника воситалари ёрдамида дарё тубидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, транспорт воситаларига ортганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 30 баравари, яъни 11 миллион 250 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг техника воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, табиатга етказилган 14 миллион 152 минг 320 сўм зарар ундирилиши ҳам белгиланди.
Бундан ташқари, ҳодиса жойидан қочишга уринган юк автомашиналари ҳайдовчилари ички ишлар органлари орқали аниқланди. Давлат инспекторларининг талабларини бажармаганликлари учун уларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли фармони билан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга 2024 йил 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг