Юрий Кимнинг шахсий кўргазмасидан фоторепортаж

20:16 19 Апрель 2023 Жамият
881 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тошкент Фотосуратлар уйида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Юрий Кимнинг кулолчилик буюмлари шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Юрий Ким 1958-йилда Самарқандда машҳур рассом Николай Александрович Ким оиласида туғилган, унинг асарлари ҳозиргача Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари музейларида сақланмоқда. 1973−1977 йилларда П.П. Бенков номидаги рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1980−1985 йилларда А.Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг кулолчилик бўлимида таҳсил олган. 1999-йилдан шу кунгача А. Хўжаев номидаги Дизайн коллежида рангтасвир ва кулолчилик фанларидан дарс бериб келмоқда.

Юрийнинг кулолчилик композициялари Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асаридаги ялангоёқ боланинг саргузаштлари, Хўжа Насриддин ҳақидаги ҳикоялар бўлиб, унинг содиқ дўсти бўлган эшак ҳам инсоний фазилатларга эга.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?