Юридик университетда нотариуслар клуби ташкил этилади
“Халқ сўзи ONLINE”
Кейинги йилларда юртимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Соҳа ривожи баробарида малакали мутахассисларга эҳтиёж ҳам кун сайин ортмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
— Нотариал палата билан айнан шу йўналишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик,— таъкидлади ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимов. — Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, таълим жараёнига замонавий ёндашув ва технологияларни жорий этяпмиз. Бундай янгиланишлар университетда тайёрланаётган юридик кадрларнинг сифат-савиясига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.
Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабарига кўра, ҳамкорлик меморандуми асосида талабаларга палата марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида амалиёт ўташ имконияти берилмоқда. Қолаверса, уларнинг нотариат хизматига доир билимини такомиллаштириш мақсадида «Бўлажак нотариуслар клуби»ни ташкил этиш кўзда тутилган. Истиқболли битирувчилар эса ташкилотда ишга олиб қолинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг