Юридик университет Туркиянинг Ҳачеттепе университети билан талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйди
Фото: "Халқ сўзи"
Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Исломбек Рустамбеков бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрига ташриф буюрди.
Ташрифнинг илк кунида Ҳачеттепе университети масъуллари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир доирасида икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжатга кўра, эндиликда ТДЮУ ва Ҳачеттепе университети ўртасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳамкорликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш, таълим сифатини ошириш доирасида ўзаро тажриба алмашиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, учрашув доирасида икки университет ўртасида «Тиббиёт ҳуқуқи» мутахассислиги бўйича қўшма магистратура дастурини жорий этиш, «Кибер ҳуқуқ» йўналишини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш, «Халқаро савдо ҳуқуқи» йўналишида илмий изланишлар олиб бориш масалалари муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳаза алмашилди.
Тадбир давомида тарафлар 2022 йилда ҳамкорликда халқаро конференция ташкил этишга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг