“Юрагимда бир дарё оқар...”
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шеърият ихлосмандларига яна бир китоб тақдим этилди. Бу шоира Ўктамой Холдорованинг “Соғинч қўнғироғи” номли шеърлар тўпламидир. Унда шоиранинг дастлабки ижод намуналаридан тортиб то ҳозирги кунга қадар ёзган шеърлари ўрин олган.
Китоб тақдимотида таниқли шоир ва ёзувчилари, ёш ижодкорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. — Ўктамойнинг шеърлари ўқувчига фикр бера олади. Биз фикр оламига қайтяпмиз. — дейди “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев. — Адабиётнинг асл вазифаси ҳам фикр туғдиришдир. Бир жойда ўтирган одамнинг фикри чекланган бўлади. Ўктамой эса жаҳон мамлакатларини кўрган, фикр олами кенг ижодкорлардан биридир.

Маълумот учун, асли наманганлик бўлган шоира Ўктамой Холдорова инглиз, рус, турк ва озар тилидаги шеърларни ўзбек тилига ўгириб, “Жаҳон адабиёти” журналида мунтазам эълон қилиб боради. Бундан аввал Ў. Холдорованинг “Соғинч қушлари”, “Сабрга суяниб”, “Томаётган кўнгил”, “Оққуш излари” каби шеърий ҳамда “Меҳр гули” номли қисса ва ҳикоялар тўплами чоп этилгган ҳамда “Бибиробия” қиссаси турк тилига таржима қилинган.
Дилшода ОЛИМОВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг