Юқори хавф даражасига эга бўлган тиббий амалиётларни бажарган шифокорларга устама тўланади
Иллюстратив фото
Президентнинг тегишли қарорига асосан, 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали бажарган шифокорларга устамалар тўланади.
Устама пуллари шифокорларнинг ойлик маошларига қўшимча 25 фоиздан 100 фоизгача берилиши мумкин.
Шунингдек, «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади, аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади ҳамда «Она ва бола» хоналари ташкил қилиниб, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг