Юнусободда «Lacetti» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида автомобиль ёнаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 11 ноябрь куни, соат 11:07 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Чинобод кўчасидаги автомобилда ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу хабарга асосан ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:14 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да тўлиқ ўчирилган.
Бошқарма берган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг