Ёзёвонлик оила 1 тоннадан ортиқ пилла етиштирди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Шу кунларда Ёзёвон туманида Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб пилла йиғим-терими ишларига киришилди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров туман пиллакорлари меҳнати билан танишиб, сўнгги уч йил мобайнида мамлакатимизда биринчилар қаторида режани уддалаётган ёзёвонлик пиллакорлар ютуқларини юксак эътироф этди.
«Ёзёвон агропилла» МЧЖ раҳбари Оишахон Ибрагимованинг қайд этишича, жорий йилда туманда 130 тонна чилги ҳосил йиғиб олинади. Шу мақсадда 10 та инкубаторияда 2145 қути ипак қурти уруғи ундирилиб, интенсив технологиялар ёрдамида парваришланди. Шу кунларда йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

— «Нурли тонг силк» пиллачилик кластери билан касаначилик шартномаси имзолаб, 16 қути ипак қурти парваришладик, — дейди «Сувлиариқ» МФЙда истиқомат қилувчи Алижон Фозилов. — Ипак қурти тўлиқ плёнка остида парваришланди. Бу озуқа базасини тежаш, ҳосил сифати ва салмоғини ошириш имконини бермоқда. Ҳар бир қутидан ўртача 70 килограмм саноат хомашёси териб олмоқдамиз. Бу йил ҳосил салмоғини 1 тоннадан оширишни мақсад қилганмиз.
Пиллачилик кластери томонидан 1 кг пиллага 40 минг сўмдан пул бериладиган бўлди. Бу оиламиз учун чилги ҳосил даромади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг