Ёзнинг қайноқ тафти (Фотолавҳа)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Биламизки ҳозирги ёзнинг жазирама иссиғида ҳамма ўзини соя салқин жойларга уради. Бугун кўчаларда қандай ҳолатда бўлмасин соябон биланми ёки қўллари билан бўлсада ўзини қуёшнинг қайноқ тафтидан пана қилишга ҳаракат қилаётган инсонларни учратиш мумкин. Балки ёзнинг жазирама кунлари кимларгадир ёқар, лекин кўпчилк салқин жойларни қўмсаши табиий.
Шу сабабли ҳиёбон, сайилгоҳлар, дам олиш масканлари болаларнинг шодон кулгуларига тўла, қайсидир болакай музқаймоқни мазза қилиб емоқда, яна қайсидир болакай фаввораларнинг жимир-жимир товланаётган томчиларга ошиқ бўляпди.
Шундай жазирама кунларда шифокорлар кўпроқ ичимлик сувлари ичишни, агар зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни тавсия қилишади. Аммо азалдан ўзбек халқи қуёш севар халқ бўлиб келган. Балким шу сабаб жазирама кунларда ҳам ўз ишларини битириш мақсадида қуёшнинг қайноқ тафтида юришдан ҳайиқишмас.
Юртимизни бежизга жаннатмакон диёр дейишмайди, чунки тўрт фасл ўз гўзаллигини кўрсатиб келади. Ёз фаслли эса айниқса болажонлар учун энг яхши фасл ҳисобланади. Бунга сабаб эса мактаблардан таътилга чиқишади. Ёз фаслини фақат ўйинқароқлик, дам олиш фаслидек қабул қилишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг