Ёзнинг энг кўп кутилган трансфери сўнгги лаҳзада амалга ошди
«Ньюкасл» жамоаси ҳужумчиси Александр Исак фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради. Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълум қилишича, томонлар ниҳоят келишувга эришган. Энди «мерсисайдликлар» Исак учун «Ньюкасл» жамоасига 150 миллион евро тўлайди.
Таъкидлаш керакки, бу трансфер Англия клублари тарихидаги энг қиммат харидга айланмоқда. Шунингдек, Исак жаҳон футболи тарихида трансфери учун энг кўп пул тўланган учинчи футболчига айланади.
«Ливерпуль» клуби Александр билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Инглиз нашрлари футболчининг янги клубидаги ҳафталик маоши 250–300 минг евро атрофида бўлиши ҳақида ёзмоқда.
Маълумот учун, Исак «Ньюкасл»да 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жамоа сафида 109 та учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол урган ва яна 11 та голга асист бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг