Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлиги оширилади

19:05 03 Июль 2023 Ҳужжатлар
1997 0

“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (267-сон, 29.06.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги 5 босқичда амалга оширилади:

1-босқич (3–7 ёш);
2-босқич (7–10 ёш);
3-босқич (11–17 ёш);
4-босқич (18–21 ёш);
5-босқич (22–30 ёш).

Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:

— маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонлари ташкил этилади;

— “Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

— Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) “Шунқорлар” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер