Ёшлар парламенти аъзолари талабалар билан «Конституция — ёшлар нигоҳида» мавзусида мулоқот ўтказди
Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Тошкент шаҳридаги Технология, менежмент ва коммуникация институти талабалари билан «Конституция — ёшлар нигоҳида» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида Ёшлар парламенти аъзолари янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати, медиа саводхонликни ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга қаратилган ташаббуслар бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида талабалар томонидан олий таълим муассасалари ўртасида дебатлар, кўрик-танловлар ва викториналар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Учрашув якунида Ёшлар парламенти аъзолари институт кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг