“Ёшлар кутубхонаси” барпо этилди
Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги “Сўфидеҳқон” маҳалласида қад ростлаган шинамгина бинодан қишлоқ ўғил-қизларининг қадами узилмаяпти. Пештоқида “Ёшлар кутубхонаси” ёзуви туширилган бу маскан китобсевар болаларга ёзги таътилни мазмунли ўтказиш имкониятини яратди.
— Мазкур зиё маскани Вазирлар Маҳкамасининг “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди, — дейди туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Шарипов. — 950 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига қад ростлаган гўша уч мингта китоб фондига эга. Унда “Ибрат фарзандлари” чет тилларини ўрганиш хонаси, ўқув зали, шахмат-шашка хонаси ҳам мавжуд. Маскан замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Эътиборлиси, бу ерда сўфидеҳқонлик зиёлиларни ҳам тез-тез учратиш мумкин. Улардан бири — тажрибали педагог Р. Эшонова.
— Китоб инсон бахту саодатининг калитидир, — дейди у. — Фарзандини китобга ошно этган ҳеч бир оила ютадики, ютқазмайди. Шу нуқтаи назардан маҳалламизда шундай замонавий кутубхонанинг барпо этилгани айни муддао бўлди. Бўш пайтларимда мен ҳам бу ерга келиб, қишлоғимиз ўғил-қизларининг қандай китобларни ўқишаётгани билан қизиқаман, уларга тавсиялар бераман.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг