Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

17:22 06 Май 2025 Спорт
115 0

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг. вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди. Жумладан:

Моҳинур Эсонбоева — 2 та олтин ва 1 та бронза;

Алишер Османов — 1 та олтин ва 2 та кумуш;

Маржона Абдумуталова — 2 та кумуш ва 1 та бронза;

Мунисбек Давлетов — 2 та кумуш;

Диёрбек Рўзметов — 1 та кумуш ва 2 та бронза;

Хикматилло Хайдаров — 1 та бронза;

Дилнура Холдорова — 1 та бронза;

Қудратбек Салимжонов — 1 та бронза.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?