Ёш дзюдочиларимиз ҳам Осиё кубогида тенгсиз бўлишди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Бекет Маҳмудов хотирасига бағишлаб Балуан Шолак номидаги спорт мажмуасида ўтказилган мусобақада ёшларимиз ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этишди.
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, ёш полвонларимиз турнирда 8 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, жами 21 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 9 та кумуш, 12 та бронза медали билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, кучли учликка 1 тадан олтин ва бронза медали билан Тожикистон терма жамоаси якун ясаб берди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ёш дзюдочиларимиз:
Йигитлар
Олтин медаль соҳиблари:
-60 кг: Баҳром Ботуров
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Тўлқинбек Турдиев
-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров
+100 кг: Исломбек Равшанқулов.
Кумуш:
-60 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-66 кг: Азизбек Ортиқов.
Бронза:
-66 кг: Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов
-73 кг: Элбек Тожиев
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Асрор Нортожиев
+100 кг: Қаҳрамон Раҳмонов.
Қизлар
Олтин:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева.
Кумуш:
-70 кг: Шаҳло Эгамберганова
+78 кг: Фотима Курамбоева.
Бронза:
-48 кг: Максуда Бекчонова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
+78 кг: Хосият Машарипова.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада доирасида ўсмирлар терма жамоамиз ҳам 11 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза, жами 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг