Ёш болалари билан тиланчилик қилган аёл ИИБга мажбуран олиб кетилди
11 март куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида аёл вояга етмаган болалари билан биргаликда тиланчилик қилиб юрган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.
Унга кўра, 36 ёшли фуқаро Х.А. (муқаддам маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47, 161, 183, 188 прим.3-моддалари билан жавобгарликка тортилган) ўзининг 2015, 2020 ва 2022 йилларда туғилган фарзандларидан фойдаланиб, тиланчилик билан шуғулланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга олиб бормоқчи бўлишган, бироқ фуқаро ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаган. Ушбу ҳолат тасвирланган видеолар эса ижтимоий тармоқларда турлича муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик), 188−3-моддаси (Тиланчилик қилиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг