Яшнободда ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган уйда содир бўлган ёнғин бир кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Манбада қайд қилинишича, 2019 йилнинг 2 март куни соат 14:09 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани Баку кўчаси 204-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 14:11да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси Б.А. нинг жасади топилган. Ёнғин оқибатида уйнинг ички ва том қисми 30 кв.м. майдонда ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 60 кв.м. майдони сақланиб қолинган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг