Япония НАТО билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади
Фото: Marine Corps / Lance Cpl. Ethan LeBlanc
Япония ташқи ишлар вазирлигининг «Дипломатия бўйича кўк китоб» йиллик ҳисоботига кўра, мамлакат асосий қадриятлар ва стратегик манфаатларга эга бўлган НАТО билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади.
«Халқаро хавфсизлик муҳитининг ўзгаришига жавобан ҳамда халқаро ҳуқуқ асосида халқаро тартибни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун Япония ўзининг асосий қадриятлари ва стратегик манфаатларига эга бўлган НАТО билан стратегик ҳамкорликни ишончли тарзда мустаҳкамлайди», — дейилади ҳужжатда.
Ҳисобот муаллифларининг эслатишича, 2023 йилнинг июль ойида Япония бош вазири Фумио Кисида ҳам иштирок этган НАТО саммити чоғида Япония ва НАТО ўртасида Индивидуал тарзда тайёрланган ҳамкорлик дастури (ITPP, Individually Tailored Partnership Programme) бўйича келишув эълон қилинган эди.
«ITPP Япония ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган ва тўртта устувор йўналишни ўз ичига олади: янги хавфсизлик муаммолари, анъанавий чақириқлар, кенгайтирилган ҳамкорлик ва асосий қадриятларни илгари суриш.
Бу йўналишлар доирасида ҳамкорликнинг 16 та аниқ йўналишлари, жумладан киберхавфсизлик, стратегик коммуникациялар, фан ва технология каби соҳалар мавжуд», — дейилади «Дипломатия бўйича кўк китоб»да.
2022 йилда Кисида НАТО саммитида қатнашган биринчи Япония бош вазири бўлди. Ўтган йили ҳам у иттифоқ йиғилишида қатнашди.
Жорий йилнинг июль ойида Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммитида ҳам Япония бош вазири иштирок этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг