Япония бош вазири истеъфо бермоқчи
Фото: Reuters
Япония бош вазири Сигэру Исиба мамлакатдаги парламент сайловларида партияси мағлубиятга учраганидан кейин истеъфо бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда BBC агентлиги NHKга таяниб хабар берди.
ОАВ маълумотича, Исибанинг бу қадами ҳокимиятдаги Либерал-демократик партия (ЛДП) ичидаги ихтилофларни олдини олишга қаратилган. Reuters манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.
Июль ойида ўтказилган юқори палата сайловларида Исиба бошчилигидаги коалиция кўпчилик овозини йўқотди. Asahi Shimbun ёзишича, Японияда кўплаб сиёсатчилар уни истеъфога чақирган.
Шу билан бирга, Reuters мухбири билан суҳбатда бош вазир девони вакили маълумотни тўлиқ тасдиқламади. Бироқ ҳукуматда Исиба маҳаллий вақт билан 18:00 да матбуот анжумани ўтказиши айтилган.
Сигэру Исиба 2024 йил охирида, Фумио Кисида истеъфосидан кейин ўтказилган партия ички сайловида ғолиб чиқиб, ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаганди. У ўзини партия ичидаги «ислоҳотчи» сифатида кўрсатган ва ЛДП раҳбариятини янгилашга ваъда берган эди.
Маълумот учун, июль ойида юқори палатадаги 248 ўриннинг ярми сайловга қўйилган бўлиб, Исиба коалицияси фақат 47 мандатга эга бўлди. Бу эса кўпчилик овозидан маҳрум бўлишини англатади.
ЛДП 1955 йилдан буён деярли узлуксиз равишда ҳокимиятни қўлда ушлаб келмоқда, аммо партия раҳбарлари тез-тез алмашиб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг