Январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида турли русумдаги 22 099 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг илк ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар русумлари бўйича тақсимланганда, энг яхши кўрсаткич «Cobalt»да кузатилиб, ой давомида 6 993 та шу русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, «Damas» 3 628 дона, KIA 2 298 дона, «Onix» 1 974 дона, «Tracker» 1 900 дона, BYD 1 352 дона, «Haval» 1 135 дона, «Chery» 757 дона ҳамда махсус енгил автомобиллар 2 062 донани ташкил қилган. Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг