Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар фарзандига туғилганлик гувоҳномаси топширилди
Янгийўлда бир аёлнинг турли ёшдаги 4 нафар фарзанди ва бир нафар набирасига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди. Уларнинг шу пайтгача гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари йўқ эди.
Янгийўл шаҳрида яшаб келаётган Зулхумор опанинг фарзандлари Сардор (23 ёш), Севинч (20 ёш), Садриддин (10 ёш) ва Самариддин (5 ёш) ҳамда невараси Бехрузбек (3 ёш)лар тиббий ёрдамсиз туғруқхонадан ташқарида (хонадонида) туғилганлиги сабабли бугунги кунга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаган.
Сардорбек ва Севинч 16 ёшдан ошган бўлса-да, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли ID-карта берилмаган. Оиланинг ўртанча фарзанди Садриддин 10 ёшга тўлган, бироқ бугунги кунга қадар умумтаълим мактабига, Самариддин ва Бехрузбеклар эса боғчага қабул қилинмаган эди.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида Зулхумор опанинг 4 нафар фарзандлари ва 1 нафар неварасининг туғилиши расмийлаштирилиб, гувоҳномалари шахсан адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан топширилди.
Шу билан биргаликда, Сардор ва Севинчга идентификацияловчи ID-карта ҳам олиб берилди. 10 ёшли Садриддин Янгийўл шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфи ўқувчиси сифатида таълимни давом эттириш имконига эга бўлди. Адлия вазирлиги томонидан уларга китоблар, мактаб формаси ва ўқув қуроллари совға қилинди.
Эслатма: Ҳуқуқий акция доирасида фуқаролар бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг