Янгиерда «Фаровонлик боғи» яратилди
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Янгиер шаҳрида республика ишчи гуруҳи томонидан оғир тоифадаги маҳаллаларни ўрганиш тадбирлари ўтказилди. Мазкур ўрганишлар доирасида Бинокор ва Наврўзобод маҳаллаларидаги намунали томорқалар ҳам кўздан кечирилди. Аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган янги таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Бинокор маҳалласида яратилган «Фаровонлик боғи» 22 та камбағал оилага 10 йил муддатга ижарага берилди. Натижада мазкур оилалардаги 70 дан зиёд киши доимий иш ва даромад манбаи билан таъминланди.
— Оилалар мазкур боғ қатор ораларидаги ерларда сабзавот ва бошқа экинлар ҳам етиштиради, — дейди Янгиер шаҳар ҳокимининг Бинокор маҳалласидаги ёрдамчиси Ғулом Райимназаров. — Улар дастлабки йили боғ ва экинлар парвариши учун бирор сўм сарфламайди. Кўчатлар, агротехник тадбирлар харажати қоплаб берилади. Умуман боғли бўлган оилаларнинг тез орада камбағалликдан чиқишлари учун яна бир неча катта имкониятлар мавжуд. Хусусан улар боғ учун ижара ҳақи тўламайди.
Шунингдек, мазкур маҳалладаги «Касаначилик маркази»да меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Бандликни таъминлаш имкониятларини ошириш чоралари муҳокама қилинди. «Камбағал оила» рўйхатидан чиққан фуқароларга эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг