Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтади. Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Юқори Чирчиқ туманидан тўлиқ 20 та, қисман 11 та; Ўрта Чирчиқ туманидан эса тўлиқ 3 та ва қисман 3 та, жами 37 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтади.
Вилоят кадастр бошқармаси мазкур маҳаллалар номи тўғрисида кейинроқ маълумот берилишини билдирган.
Шунингдек, Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган умумий объектлар сони жами 19 723 та экани, шундан, турар жойлар — 18 773 та, нотурар жойлар — 891 та, кўп қаватли уйлар — 52 та экани қайд этилган.
Туманлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
Юқори Чирчиқ туманидан жами 16 556 та объект:
- Турар жойлар — 15 688 та;
- Нотурар жойлар — 831 та;
- Кўп қаватли уйлар — 30 та.
Ўрта Чирчиқ туманидан жами 3 167 та объект:
- Турар жойлар — 3 085 та;
- Нотурар жойлар — 60 та;
- Кўп қаватли уйлар — 22 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг