Янги Ўзбекистон кўчасидаги ерости автомобиль йўли очилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди.
Йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш – мунтазам жараён. Бу, айниқса, аҳоли сони ошиб, ҳудуди кенгайиб бораётган Тошкент учун долзарб масала.
Хусусан, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон кўчасида истироҳат боғи, уй-жойлар, университет ва Олимпия шаҳарчаси қурилди. Бу кўча келгусида Янги Тошкент шаҳрига олиб борувчи асосий йўллардан бири бўлади.
Шу боис, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб узунлиги 468, кенглиги 25 метр бўлган ерости автомобиль йўли барпо этилди. У соатига 10 мингдан зиёд автомобилни ўтказиш имкониятига эга.
Туннелнинг усти яшил ҳудудга айлантирилиб, “Янги Ўзбекистон” боғи билан Олимпия шаҳарчаси ўртасида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.
Шунингдек, мазкур йўналишда лойиҳалаштирилган метро йўли учун туннел ва бекат ҳам қурилди.
Айтиш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳада экологик жиҳатлар алоҳида инобатга олинади. Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўли машиналарнинг вақт сарфини 2 баробарга қисқартириб, кунига 1 тонна ёнилғи иқтисод қилинишига ва атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори 2 тоннага камайишига сабаб бўлади.
Давлатимиз раҳбари ерости автомобиль йўлининг замонавий стандартлар асосида ташкил этилганига эътибор қаратди. Бу каби равон йўллар халқимизга қулайлик яратиб, туризм ривожига ҳисса қўшиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг