Янги метро поездлари ишга туширилди

19:55 06 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
1153 0

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкент метрополитенида, ўтган ҳафтада келтирилган ва тақдим этилган янги метро поездлари пойтахт аҳли ва меҳмонларига хизмат қилишни бошлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Янги поездларининг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишига учта ҳаракат таркиб ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда аҳоли хизматида ҳаракатланади. Яқинда бўлиб ўтган брифингда мутасаддиларнинг таъкидлаганларидек, энди Чилонзор йўналишида эрталабки тиғиз вақтда соат 07:30 дан 9:00 гача поездлар орасидаги интервал 3 дақиқани ва кечқурунги тиғиз вақтда 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқани ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?