Янги йилда Тошкент автобуслари ҳаракатланиш режаси маълум қилинди

17:26 10 Декабрь 2024 Жамият
184 0

Байрам кунларида Тошкент автобуслари қай тартибда иш олиб бориши ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати маълумот берди.

Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши белгиланган. Хусусан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари 14 декабрь, шанба кунидан 30 декабрь душанба кунига кўчирилади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 декабрь дам олиш куни ҳисобланади. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар эса, барча ходимлар учун 31 декабрь, сешанба куни қўшимча дам олиш куни бўлади.

Январь ойининг дастлабки кунларидаги дам олиш кунлари 2025 йилдаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича давлат раҳбарининг фармони билан маълум бўлади.

Шундан келиб чиқиб, автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти 14 декабрда иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 30−31 декабрь кунлари эса якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер