Янги иморат фойдаланишга топширилди
Нукусда замонавий кино-концерт зали фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда, мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш, бу борадаги моддий-техник базани мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга юксак эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Айтиш жоизки, беш юз саксон беш ўринлик кино-концерт залига эга ушбу бино “Инвестстрой Нукус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 11 миллиард сўмлик лойиҳа асосида қайта таъмирланди.

-Олтмиш йиллик шонли тарихга эга жамоамиз миллий маданиятимиз ҳамда санъатимизни дунё халқларига таништириб келмоқда,-дейди “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли раҳбари Аяпберган Алланиязов.- Жамоамиз ихтиёрига ушбу замонавий бинонинг берилгани барча санъатсеварларни қувонтирди. Бу бизни янада илҳом билан изланишга руҳлантирмоқда.
Ҳидоят АҲМЕДОВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг