Янги имкониятлар даври бошланди
Фото: Халқ сўзи
Юртимизда кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятида катта имкониятлар яратиб келинмоқда. Шу боис у мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий таянчига айланди. Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ана шу жиҳатлари билан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу йилги очиқ мулоқотда иштирок этишдан аввал, тадбиркорлик фаолиятимни таҳлил қилдим. Бундан атиги бир йил муқаддам Андижон шаҳрида “Windows and Doors Factory” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, эшик-ром ишлаб чиқара бошладик. Бунга сабаб, мамлакатимизнинг катта бунёдкорлик майдонига айланганлигидир. Нафақат шаҳарлар, балки энг чекка маҳаллаларда ҳам қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги, бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг истиқболи порлоқ эканлиги ушбу йўналишда фаолият юритишимизга сабаб бўлди. Мана шу қисқа муддат ичида 100 нафар ҳамюртларимизни доимий иш жойи билан банд қилдик. Уларнинг ёрдамида бир ойда 3 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқармоқдамиз. Бундай муваффақиятга эришишимизда республикамизда тадбиркорлик соҳасига бўлган эътибор, яратилган шароит ва имкониятларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг бу галги очиқ мулоқотидан кўп нарса кутгандим ва мен кутгандан ҳам ортиқ имкониятларга гувоҳ бўлдим. Масалан, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш учун молиявий кўмак муҳим аҳамият касб этади. Бу, айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун энг кўп қийинчилик туғдираётган муаммолардан биридир. Президентимиз бу борадаги вазиятга одилона баҳо ва тадбиркорларга қулай муҳитни яратиш бўйича аниқ кўрсатмаларни берди. Унга биноан эндиликда корхона хорижий бренд ва инвестор билан келишувга эришса, унга янги ташкил қилинган Саноат жамғармаси 25 фоизигача капиталига сармоя билан кириши мумкин бўлади. Қолаверса, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиладиган кредит маблағлари бўйича ҳам бир қатор қулайликлар яратилди.
Бир сўз билан айтганда, бу галги мулоқот тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Тадбиркорнинг иш бошлашидан то маҳсулотини бозорга олиб киришгача бўлган барча жараён эътибордан четда қолдирилмади. Банк, солиқ, бозор тизимидаги ечимини кутиб келаётган муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Тадбирда иштирок этар эканман, бу имкониятлар янги истиқболли лойиҳаларимизга пухта замин бўлишига ишонч ҳосил қилдим.
Бобирбек САДИҚОВ,
Андижон шаҳридаги “Windows and
Doors Factory” МЧЖ раҳбари,
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг