“Янги Ифтихор” кун сайин обод бўлмоқда

Фото: Шодиёр Мутаҳаров / “Халқ сўзи”.
Аввал хабар берилганидек, ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви доирасида Чирчиқ шаҳридаги “Ифтихор” маҳалласида бўлиб, жорий йил 18 мартидаги ташрифи жараёнида секторлар раҳбарларига берилган топшириқ ва вазифалар ижроси билан танишган эди.
Чиндан ҳам ўтган қисқа вақт ичида бу ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди. Бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли деярли янгидан бунёд этилган маҳаллани Янги Ўзбекистонга монанд — “Янги Ифтихор” номи билан аташни таклиф этгани ҳам бежиз эмас. Бугун ана шу гўзал маскандаги 5-сонли “Бинафша” давлат мактабгача таълим ташкилоти кўзни қувонтирувчи янги бинода жажжи болажонларга ўз эшикларини очди.
— Шу пайтга қадар боғчага ёлчимай келдим, таъмирталаб, хароба бир аҳволда эди, — дейди мазкур маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Раҳматулла Нурбоев. — Бюджет маблағи ҳисобига бутунлай қайта таъмирланган масканга кириб, ўзимиз ҳам танимадик. Набираларимиз ҳар томонлама соғлом камол топиши учун ҳамма шароит муҳайё. Бундайн фахрланмай бўладими?! Болажонларимиз қувончи — бизнинг бахтимиз ахир.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг