Эрон ва Исроил расмийлари баёнот беришди
Исроил ва Эрон расмийлари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Исраэл Кац юз бераётган воқеалар юзасидан баёнот берди.
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий давлат телевидениеси орқали берган баёнотида Исроил ўз ҳужуми билан «уруш бошлаган»и ва бу ҳаракатидан кейин «омон қолишига» йўл қўйилмаслигини айтди.
«Ционистик режим (Исроил) ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди. Эрон халқи бизнинг жавобимиз тўлиқ бўлишига амин бўлиши керак», — деган Хоманаий.
Шунингдек, Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац ҳам баёнот бериб, «Эрон қизил чизиқни кесиб ўтди» дея таъкидлади.
«Эрон Исроилдаги тинч аҳоли пунктларига ракета зарбаларини беришга журъат этганда қизил чизиқларни кесиб ўтди. Биз Исроил фуқароларини ҳимоя қилишда давом этамиз ва Оятуллоҳ режими ўзининг жиноий ҳаракатлари учун жуда катта тўлов тўлашини таъминлаймиз», деган Исроил расмийси.
Бундан ташқари, Биньямин Нетаньяҳу ҳозирда Эрон зарбаларини қайтариш учун хавфсизлик кучлари билан маслаҳатлашаётгани хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг