“Янги диёр” истеъдодли ёшлар билан гавжум бўлади

Истам ИБРОҲИМОВ/“Халқ сўзи”. Кейинги пайтда Пешку туманидаги “Туркистон” маҳалласида жойлашган 37-сонли “Янги диёр” маданият маркази қишлоқ ёшлари билан гавжумлашиб қолди. Бу мазкур маскан биносининг таъмирдан чиқарилиб, истеъдодли ўғил-қизларга санъат сирларини эгаллашлари учун замонавий шарт-шароитлар яратилгани билан боғлиқ.
Сирасини айтганда, марказ шу пайтга қадар мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётганди. У ўтган асрнинг 80-йилларида жамоа хўжалиги маъмурий биноси сифатида қурилган. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 649 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилгани бу гўшанинг кутубхона, кинотеатр, мусиқа ва томоша залидан иборат кўркам масканга айлантириш имконини берди. Марказда эндиликда рубоб, доира, рақс тўгараклари қатнашчилари, эстрада ижрочилиги ихлосмандлари учун зарур шарт-шароитлар бор.
— Ҳудудимизда айни дамда бешта худди шундай марказ фаолият кўрсатмоқда, — дейди туман маданият бўлими раҳбари Шермат Турдиев. — Улардаги тўгаракларда 210 нафардан зиёд киши қатнашиб, бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда. “Янги диёр”га келсак, бу марказ қошида “Миришкор” халқ ҳаваскорлик дастаси ҳам ташкил этилган. Аҳоли, хусусан, ёшлар қишлоқда яратилган шу каби имкониятлардан оқилона фойдаланишади. Бу файзли гўшадан янгидан янги истеъдод соҳиблари етишиб чиқади, деган умиддамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг