“Yandex Go” нархларни пасайтиради

11:50 13 Декабрь 2024 Жамият
193 0

Рақобат қўмитаси “Yandex Go” такси хизматини нархларни пасайтириш бўйича огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хизмат платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилаётгани юзасидан истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу бўйича декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.

2023 йилнинг декабрида қўмита “YandexGo UB”ни такси агрегатори бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этганди. “Рақобат тўғрисида”ги қонун билан бундай хўжалик юритувчининг устун мавқеини суиистеъмол қилиши, хусусан, монополь юқори нарх белгилаш тақиқланади.

Шундан келиб чиқиб, қўмита платформа операторини йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш юзасидан чора кўриш бўйича огоҳлантирди. Компания, шунингдек, платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши керак.

Олти кун ичида компания хизматида 800 мингдан ортиқ чек чиқарилди. Улар бўйича тўловларнинг умумий миқдори 13,5 млрд сўмни ташкил этди. Ўша вақтда кўрсатилган хизматлари юзасидан корхоналар ичида энг катта бозор улуши — 86,3%и компанияга тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер