Яна учта туманнинг ҳокими ўзгарди

19:47 25 Ноябрь 2025 Сиёсат
300 0

Бугун, 25 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди. Бу ҳақда тегишли вилоят ҳокимликлари матбуот хизматлари хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Халқ депутатлари Ғиждувон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлаган.

Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилган ва шу вақтга қадар «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келган Фарҳод Бақоевич Умаровни тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарорини ўқиб эшиттирган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Бўка тумани ҳокими лавозимига Сардор Исоқулов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Бўка туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Бегматов лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Сардор Дадажонович Исоқулов номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари туман кенгаши уни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокимлигида қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган Пўлатов Элмурод Тўхтабоевичнинг номзоди Паркент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер